Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ДЙҲХХнинг 20 нафар вакиллари учун тренинг якунланди
Ўқув курси "Синергия" Университети жамоаси томонидан олиб борилди. Москва транспорт департаменти вакиллари пойтахтда самарали транспорт тизимини қуриш бўйича ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар.
Делегация шунингдек, “Автомобиль йўллари” давлат бюджети муассасаси, Москва метрополитенининг ягона диспетчерлик маркази, Йўл ҳаракати бошқаруви марказида бўлишди. Ушбу курс иштирокчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланувчи хизматлар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлиш имконини берди.
Ўқув машғулотлари муваффақиятли ўтди ва Ўзбекистон Республикаси ДЙҲХХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ўз малака ва билимларини янада оширишди.