Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда заруратсиз ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 6 апрель куни соат 06:00дан бошлаб республика махсус комиссиясининг қарорига кўра Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланди. Ушбу қарор асосида 6 апрель куни соат 16:00га қадар Андижон вилояти, Андижон шаҳар ҳудудида 328 та ҳолатда мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда заруратсиз ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўрилди.
Фуқаролардан мақсадсиз кўчага чиқмасликларини, уйда бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати