Тест режимида

Хабарлар

Муҳим ҳамкорлик

Электрон тизимларни яратиш, фуқароларга қулай жиҳатдан мослаштириш борасида ҳамкор ташкилот ва идораларнинг ҳам ёрдами жуда муҳим ўрин тутади. Албатта ҳар бир вазифани ўз соҳасининг мутахассислари бажаргани келгусида мукаммал тизим яратилишини таъминлайди.

Тошкeнт шаҳридаги ИНҲА унивeрситeти ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига таянган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб Меморандум имзоладилар.

Келгусида мақсад ва вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш йўналишидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини, малакаларини ошириб бориш, кадрларнинг замонавий талаблар асосида касбий кўникмалари ва лаёқатларини ривожлантириб бориш тизимининг муҳимлиги ҳисобга олинди.