Тест режимида

Хабарлар

Мунтазам ЙПХ масканида "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 11 март куни соат 23:40ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудида жойлашган мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Р.Бабашев, ППХ ходимлари Ф.Бўрибоев, О.Жолматов ва кинология ходими А.Химматовлар томонидан маскандан ҳаракатланиб ўтаётган "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонида 20 қути (ҳар бир қутида 25 донадан жами 500 дона) "Тропикамид" ва 50 қути (ҳар бир қутида 10 тадан, ичида 10 донадан жами 5000 дона) "Зардекс" номли дори воситалари олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган воситалар ва уларни олиб кетаётган 29 ёшли Б.Ф. чора кўришлик учун туман ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати