Тест режимида

Хабарлар

Фаол ходимлар тақдирланди

      Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида, республикамиз бўйлаб 2019 йилнинг 10 декабридан 2020 йилнинг 10 январь кунига қадар “Зарбдор ойлиги” ўтказилмоқда. Тадбир доирасида жорий йилнинг 19 декабрь куни Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларининг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди. Унда Андижон вилояти ИИБ Ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи иштирок этди. Йиғилиш қатнашчилари ҳозирги кунда тизимда амалга оширилаётган ижобий ишлар ва янгиликлар билан таништирилди. Шундан сўнг, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, сафдошларига ўрнак бўлаётган ходимларга пул мукофоти топширилди. Уларнинг оила аъзолари ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати