Тест режимида

Хабарлар

Наманган шаҳрида “Нексия” ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармади ва...

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 11:20ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, Туникасоз чорраҳасида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Л. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилда Наманган шаҳар ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори Ж.Камаловнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатланган.
Ҳаракати давомида светофорнинг қизил чироғида бошқа транспорт воситалари ортидан тўхтаган. Ушбу вақтда қоидабузарликка чек қўйиш мақсадида етиб келган ЙПХ катта инспектори А.Раҳмонов ҳайдовчига транспорт воситасини четга олишини сўраган. Ҳайдовчи бўйсунмасликни давом эттириб ҳаракатни бошлаган ва олдинда турган А.Раҳмонов автомобилнинг олд (капот) қисмига осилиб қолган. 100-120 метр масофадан сўнг ЙПХ ходими ерга тушиб қолиб, ҳайдовчи ҳаракатланишда давом этган.
ЙПХ ходими томонидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ҳолат юзасидан ёзилган билдирги асосида ҳайдовчининг шахси ва яшаш манзили аниқланган. Ҳозирда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳолат бўйича Наманган шахар прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан тартибга солувчининг ишораларига, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати