Тест режимида

Хабарлар

Наманган шаҳрига олиб кирувчи 8 та карантин постлари ташкил этилди

Наманган шаҳар марказига олиб кирувчи жами 8 та карантин постлари ташкил этилди. Булар 1-Ангор, 2-Ахсикент, 3-Оромгоҳ, 4-Гўзал, 5-Курашхона, 6-Тахтакўприк, 7-Эшовот ва 8-Ғирвон блок постлари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ, ЖТСБ ва ППХБ  ходимлари,  Дарё транс вакиллари, Миллий Гвардия хизматчилари, ФВБ ходимлари ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда хизмат ташкил этилиб, COVID-19 коронавирус инфекцияси олдини олиш, вирусга қарши кескин чоралар кўриш, шахсий гигиена талабларига сўзсиз риоя этиш ва бартараф этиш бўйича транспорт воситаларини дезинфекциялаш ва тушунтириш чора-тадбирлари кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати