Тест режимида

Хабарлар

Намангандаги “Нориндарё” кўприги 60 кунга ёпилди

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Наманган вилояти, Норин туманида жойлашган “Нориндарё” кўпригида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 23 апрелдан 23 июнга (60 кун муддатга) қадар кўприк орқали барча турдаги автотранспорт воситаларининг катнови вақтинчалик тўхтатилди.

“Наманган-Андижон” йўналиши бўйича автотранспортларнинг қатнови умумфойдалинишдаги давлат аҳамиятидаги 4Р-81 “Наманган-Мингбулоқ” автомобиль йўлининг 8 км.да жойлашган “Сирдарё” кўприги орқали (айланиб ўтиш масофаси 14 км.ни ташкил қилади) ва давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш-Уйчи ш-Учқўрғон ш.-Хақулобод ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг 37 км.да жойлашган “Гидроузел” кўприги орқали амалга оширилиши тавсия қилинади.

Эълонга доир қўшимча маълумот олиш учун 69-237-38-22 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати