Тест режимида

Хабарлар

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшма раҳбарлари ҳамда ҳайдовчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят ЙҲХБ ҳамда Транспорт бошқармаси раҳбарлари иштирок этиб, сўнгги пайтларда йўлларда юк транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар ҳамда уларнинг юзага келиш омиллари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди. Шунингдек, ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган қоидабузарликлар статистикасига тўхталиб, техник носоз транспорт воситаларини бошқариш ва бошқарув вақтида ҳушёрликни йўқотиш, тезликни ошириш каби ҳолатлар тез-тез учраётганлиги танқид остига олинди.

Ҳайдовчиларнинг ҳам намунали ҳаракатни таъминлаш борасидаги таклифлари тингланиб, вилоят ҳудудида юк ва йўловчи ташиш жараёнларида кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича лозим чора-тадбирлар белгиланди.