"Наманган" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт
Бугун, 2024 йил 23 февраль куни соат 14:50 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салонида ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1860 қути тамаки маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган тамаки маҳсулотлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Поп тумани бўлими ходимларига топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...