Тест режимида

Хабарлар

Наманганда "Chrysler"нинг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди

Бугун, 2022 йил 6 апрель куни соат 11:30 ларда, Наманган шаҳри, Бобуршоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Х.Зиёвиддинов томонидан "Chrysler" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Ё.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ё.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2022 йил 17 март кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ё.М. Наманган шаҳар ИИБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...