Тест режимида

Хабарлар

Наманганда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида пора берган фуқаро ушланди

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 7 март куни, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 6 март куни соат 20:30 ларда, Косонсой туманида хизмат олиб бораётган вақтида, Косонсой туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Ваз-2101" русумли автомобилни тўхтатган.

Ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқарганлигини аниқлаган ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Ҳайдовчи автомобилини жарима майдончасидан чиқариб бериш ва тўпланган ҳужжатларни маъмурий судга тақдим этмаслик эвазига 100 (бир юз) АҚШ доллари ва 500.000 (беш юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўрилишини сўраган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 17:30 ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ ЙҲХБ жарима майдончаси олдида фуқаро ЙҲХБ инспекторига 100 (бир юз) АҚШ доллари ва 400.000 (тўрт юз минг) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

"Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда." дейилади хабарда.