Наманганда кўприк созлаш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди
Об-ҳаво ўзгариб, ёмгир ёғиши натижасида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 "Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ" автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат тўлиқ чекланди.
Шунингдек, 4Р-112 "Фарғона халка йўли" автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган "Ташлама" кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.
Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларига риоя қилиб, тирбандликларни олдини олиш мақсадида вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини сўраймиз.