Тест режимида

Хабарлар

Наманганга кириш ва чиқиш қай ҳолатда?

Наманган вилояти ҳудудида жами 15 та карантин постлари ташкил этилиб, ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ, Миллий гвардия, Транспорт бошқармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа масъул ходимлар хизмат олиб боришмоқда. Ушбу постларда фуқароларнинг яшаш манзили бўйича кириш ва чиқиш назоратга олинган бўлиб, Фарғона, Андижон, Наманган вилояти аҳолиси учун республикамизнинг бошқа ҳудудларига чиқиш чекланган. Бошқа ҳудудларда рўйхатда турувчи фуқаролар учун ушбу 3 та вилоятга кириш ҳам чекланган. Юк автомашиналари учун чеклов ўрнатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати