Тест режимида

Хабарлар

Намунали ходимлар тақдирланди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ бош бошқармаси бошлиғи Т.К.Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари, ИИВ ЎХБ Андижон вилояти бўйича бўлими бошлиғи А.Исаковлар сўзга чиқишди. Раҳбарлар ўз сўзларида хизмат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, ички ишлар ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳакида гапириб ўтишди.

Оилавий муаммо ёки қандайдир камчилиги бор ходимнинг кундалик иши ҳам яхши юришмаслиги боис, раҳбарлар ва ходимларнинг ота-оналари доимо ҳамкорликда ишни кучайтириш борасида фикр алмашдилар.

Учрашув якунида шахсий таркиб ўртасида намунали хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг ота-оналарига фахрий йорлиқлар билан бирга эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати