Тест режимида

Хабарлар

Корхона ва ташкилотларга тегишли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтларда сақлаш қоидалари бузилганда...

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси еттинчи қисмига кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати