Навоий вилоятида ҳам "Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги 701-сон қарорига кўра республикамизда “Жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” этиб белгиланган. Ушбу кун доирасида барча вилоятларда ЙПХ инспекторлари томонидан турли самарали ишлар амалга оширилади. Навоий вилоятида ҳам ушбу кун шаҳар ва туманларда кенг доирада ўтказилиб, мактаблар, корхона-ташкилотлар, маҳаллалар, автошоҳбекатлар ва бошқа аҳоли гавжум жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек шаҳар ва туман ҳудудлари бўйлаб янги йўл белгилари ўрнатилиб, ҳаракат иштирокчилари хавфсизлиги таъминланиши чоралари кучайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати