Навоийда ЙПХ ходимига "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди
Ижтимоий тармоқда "Ниқобсиз, бодикамерасиз ГАИ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори талабларига зид равишда, жамоат жойида тиббий ниқоб тақмаганлиги учун Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Худойбердиевга "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.