Навоийда тунги рейд давомида...
Ҳайдовчи: Мен кўчада эмасман, автомашинамни ичидаман.
ЙПХ ходими: Маскангизни тақиб олинг.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилган тунги рейд давомида тиббиёт ниқобисиз, карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хабар (https://t.me/ssvuz/1721)га кўра, Навоий вилояти ҳудудида бугун 04 июнь куни коронавирус билан касалланган янги ҳолатлар аниқланган.
Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари ўзингиз ва ўзгалар саломатлиги учун карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати