Тест режимида

Хабарлар

Нега айнан 20-30 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар?

Ўтган 2019 йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сабаблари ўрганилиб чиқилганда, ҳодиса сабабчиларининг кўпчилигини 20-30 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар ташкил этган. Шу муносабат билан Республикамизнинг барча ҳудудларида масъул ходимлар ушбу ёшдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ва бошқарувида транспорт воситаси мавжуд фуқаролар яшаш хонадонига бориб, оила аъзолари иштирокида "Йўл ҳаракати қоидалари"га тўлиқ амал қилиши, ўзи ва ўзгаларнинг саломатлигига хавф соладиган қоидабузарликлар содир этмаслиги юзасидан суҳбатлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати