Тест режимида

Хабарлар

“Нексия” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда...

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 00:10 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари М.Шарипов, М.Рихсибоев, Кинология хизмати ходими Э.Солиев ҳамда ИИББ ППХБ ходими Д.Толибжоновлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1988 й.т. Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Янги Фарғона МФЙда яшовчи Э.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз 300 дона, ”Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, хайдовчи Э.К. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.