Тест режимида

Хабарлар

"Nexia" автомобили тўхтатилиб текширилганида

2022 йил 5 январь куни соат 01:40 ларда, Шайхонтоҳур туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Мухаммедов ва А.Икромовлар томонидан, ТХАЙ кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштрокида текширилганида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган С.К.нинг ёнидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли ўткир хидли, қуритилган ўсимлик ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.К. ва аниқланган моддалар Шайхонтохур тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.