Тунги рейдлар давомида...
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган тунги ва кундузги рейдлар давомида турли қоидабузарликлар аниқланмоқда.
Ҳудудлар қаторида Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманлари ҳам бор. Биргина, Нукус шаҳрида ўтказилган тунги рейдга назар ташлайдиган бўлсак, мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчини ёки меъёрий ҳужжатлари йўқ ҳайдовчини видео тасвирда кузатишимиз мумкин.
Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпчилигига ҳайдовчи ёки пиёданинг қоидабузарлиги сабаб бўлади. Қоидабузарлик арзимасдек кўринади гўё қоидабузар қоидани бузаётган вақтда. Лекин, мазкур қоидабузарликлар ортидан юзага келган ЙТҲ оқибати аянчли якун топганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Демак, қоидабузарликнинг катта-кичиги бўлмайди.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.