Тест режимида

Хабарлар

Нукус шаҳридаги босқичма босқич очилаётган мактабларда ДЙҲХХ ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 5 мактабда дастлаб, бошланғич синф ўқувчилари учун анъанавий таълим жараёнлари бошланган эди. Шу муносабат билан ДЙҲХХ ходимлари томонидан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, болаларнинг йўлда ҳаракатланиш қоидалари бўйича етарлича билибга эга бўлишлари учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ишлари бошлаб юборилди. 

Ўтказилаётган тарғиботларда болаларнинг мактабга келиш-кетиш вақтида ҳаракат қоидаларига риоя қилишлари, йўлнинг светафор билан тартибга солинган жойларидан, катталарнинг қўлидан ушлаб, эҳтиёткорлик билан ўтишлари, пиёдалар учун белгиланган қоидаларни ёд олишлари борасида фикрлар билдирилди.Тадбир сўнгида болажонлар ўзларини қизиқтирган саволларга ДЙҲХХ ходимлари томонидан тегишлича жавоб олишди.