Тест режимида

Хабарлар

Нукусда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилиши юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ходимлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган "Нукус авто савдо" МЧЖ биносида тадбиркорлик субъектлари томонидан транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ИИВ ЙҲХБ ТВТҲУНТЭБ масъул ходими ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлар масъуллари иштирок этишди. 

Ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш, белгиланган қарорлар талабларига риоя этиш, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилишида хато ва камчиликка йўл қўймаслик борасидаги масалалар муҳокама этилди.