Нур қайтаргичнинг фойдасини биласизми?
Тунги вақтларда транспорт воситасини бошқариб борар эканмиз, гоҳида биздан олдин ҳаракатланаётган юк автомобилларини кўрамиз.
Ҳеч эътибор берганмисиз, улардаги орқа габарит чироқлари ёки нур қайтаргичлар ўрнатилганлигига, тўғри балки нур қайтаргич ўрнатиш оддий ҳолдир, лекин ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ўзиг хос жиҳатлари мавжуд.
Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида йўл-транспорт ходисаларини барвақт олдини олиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар доирасида вилоят ҳудудидаги юк автомобиллари автотураргоҳларида, ҳайдовчилар билан йўл ҳаракати ҳамда юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўлларда ҳаракатланишда чап қаторни банд қилмаслик, хавфсизлик нуқтаи назаридан юк автомобилининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда нур қайтаргичлар ўрнатиш лозимлиги юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тўсатдан, техник сабабларга кўра, транспорт воситангизнинг орқа ёритиш чироқлари ишламай қолган вақтда, нур қайтаргичлар албатта фойда беради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати