Тест режимида

Хабарлар

Оқ кийимдагилар ким дейсизми? СЭС ходимлари! Йўқ тополмадингиз!?

Карантин тартиб-қоидаларига амал қилинишини таъминлаш юзасидан ҳар бир ЙПХ ходими ҳар куни кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлмоқдалар.

Карантин сақлаш жойлари, блок постлар ва хизмат зарурати туфайли фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиш лозим бўлган жойларда аввало ушбу ходимларнинг ўзлари санитария ва карантин ҳолатига мос ҳимоя воситалари ҳамда махсус кийим-бошларда хизмат олиб боришлари, нафақат уларнинг, балки атрофдагиларнинг ҳам саломатлиги учун муҳим.

Ҳозирда карантин постларида хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторларига турли юқумли касалликлардан ҳимояловчи махсус кийим бошлар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати