Тест режимида

Хабарлар

Оҳангаронда “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” очилди

Жорий йилнинг 10 июнь кунидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” ўз фаолиятини бошлади.
Синов жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган имтиҳон марказида Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда бошқа вилоятлар фуқаролари ҳам ушбу имтиҳон марказида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширишлари мумкин.
Марказда назарий имтиҳонни топшириш учун номзодларга 20 та савол ва 25 дақиқа вақт ажратилади. Бунда фуқаро саволлардан камида 18 тасига тўғри жавоб бериши керак бўлади. Назарий имтиҳондан мувоффақиятли ўтган номзодларга амалий имтиҳонларни топширишга рухсат берилади.
Амалий имтиҳон жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмалари автоматлаштирилган тизим орқали баҳоланиб борилади ва жараён масофадан кузатилади.
Имтиҳонларнинг иккала босқичини муваффақиятли топширгандан сўнг, номзодларга сертификат берилади. Номзодлар бу сертификат билан ЙҲХБга ёки ДХМга мурожаат қилишлари лозим.
Сертификат маълумотлар базасида текширилганидан сўнг, уларга белгиланган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилади.