Тест режимида

Хабарлар

Об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Транспорт воситаларининг техник созлигига, шиналар совуқ об-ҳавога чидамлилигига эътиборли бўлайлик ҳурматли ҳайдовчилар

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8° илиққача, кундуз кунлари 12-17° илиққача, шимолда кечалари 0-5° илиққача, кундуз кунлари 10-15° илиққача пасаяди.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши кутилаётганлигини инобатга олиб, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигини текшириб, шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги белгиланган меъёрда бўлишига эътиборли бўлиб, йўлларда ўта эҳтиёткорлик билан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.