Тест режимида

Хабарлар

Об-ҳаво совиши кутилмоқда, автомобилингиз шиналари қиш мавсумига яроқлими?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, якшанба куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси 2-7° илиқни, кундуз куни 5-10° илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8° совуққача, кундуз куни 0-5° совуқгача бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Об-ҳаво шароитининг совуши кутилаётганлиги сабабли, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигини текшириб, шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги белгиланган меъёрда бўлишига эътиборли бўлиб, йўлларда ўта эҳтиёткорлик билан:

-қоидаларга риоя қилган ҳолда;

-тезликни меъёрдан оширмасдан;

-оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўрайди.

Техник соз транспортни бошқариш - ўзингиз ва атрофдагилар хавфсизлиги учун муҳимдир!