Тест режимида

Хабарлар

Об-ҳаво совиши кутилмоқда. Автомобилингиз шиналари қиш мавсумига яроқлими?

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги N2, N3, О3, О4 (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари) тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан;

- М1, N1, О1, О2 (оддий енгил машина, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари) тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм дан;

- М2, М3 (энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари) тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм дан;

- мотоцикл ва мопедлар (скутерлар, квадроцикллар) учун — 0,8 мм дан кам бўлмаслиги лозим.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси шина изларининг ўлчамлари юқоридаги меъёрларга мослигини яна бир бор текширувдан ўтказиб, техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.