Оддий қоидаларни ҳам билмайдиган ҳайдовчилар кўпаймоқда
Йўлларимизда содир этилаётган қоидабузарликлар ва улар оқибатида келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили фуқароларимиз “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг энг оддий талабларини ҳам билмасликларини ёки уларга амал қилмасликларини кўрсатмоқда. Бу эса юқоридаги каби йўл-транспорт ҳодисаларини содир бўлишига, энг ачинарлиси кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаёт шамларини бевақт сўнишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати