Тест режимида

Хабарлар

Оёғида тура олмайдиган маст ҳайдовчи

Андижон вилоятида ўтказилаётган тунги рейд тадбирларининг бирида "Дамас" русумли автомобиль тўхтатиб текширилганда, автомашина эгаси сергак ҳолда йўловчи ўриндиғида, таниши 21 ёшли фуқаро эса ўта маст ҳолда бошқарувда эканлиги маълум бўлди.
Видео лавҳада ҳайдовчининг мастлик ҳолатини кўриб, "бу аҳволда автомашинани қандай бошқариш мумкин?" деган савол туғилади.
Автомобиль эгаси сергак ҳолда бўла туриб, маст аҳволдаги ёш йигитчага бошқарувни топширгани ҳам ўта масъулиятсизликдир. ЙПХ ходимлари томонидан маст ҳайдовчи ва автомашина эгасига белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан маст ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини ва маст ҳолдаги ҳайдовчига бошқарувни топширмасликларини сўраб қоламиз.