Тест режимида

Хабарлар

Ўғриликда айбланиб қидирувда бўлган 18 ёшли йигит ЙПХ ходими томонидан ушланди

Бугун, 2021 йил 29 декабрь куни соат 09:00 ларда, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Намазов томонидан пиёда, 2003 йилда туғилган И.Б. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро И.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 18 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Б. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.