Тест режимида

Хабарлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳалар ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчилар жазоланди

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳалар тарқалди.

Видео лавҳаларда Қумқўрғон тумани ҳамда Термиз шаҳрида ЙҲХБга тегишли бўлган махсус хизмат автомобиллари ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтганлиги ҳолати акс этган.

"Mercedes-benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга  1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга  2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, 5.8.1 (Бўлаклар бўйича ҳаракат йўналиши. Бўлаклар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишини билдиради) йўл белгиси талабига риоя қилмаганлиги ҳолати видео лавҳада акс этган.

Шунингдек, "Ласетти" русумли, 75 232 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 118-банди (шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади)да белгиланган талабни бузганлиги ҳолати видео лавҳада акс этган.

Мазкур видео лавҳалар ўрганилиб, "Mercedes-benz" русумли, 75 203 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Ш.Т. ҳамда "Ласетти" русумли, 75 232 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Ф.А.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати