Қоидабузар ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди
Жорий йилнинг 27 март куни соат 19:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тошкентлик МФЙ, Тошкентлик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Б.И. “Ваз 2107” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи О.П. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг чап томонига урилиши ва йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасига тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси О.П. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати