Тест режимида

Хабарлар

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда "Лабо" русумли, 30 223 ХАА давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланиб кетаётганлиги акс этган видео лавҳа тарқалди. 

Видео лавҳа юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузар ҳайдовчи аниқланди.

Ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги ҳамда одам ташиш қоидаларини бузганлиги юзасидан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, одам ташиш қоидасини бузмасликларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.