Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб "дрифт" қилган видеоси тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу ҳайдовчи аниқланди ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.