Қоидабузар ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилган
Жорий йилнинг 23 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори А.Чориев вилоятнинг Шўрчи тумани "Толли" маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган "Дамас" русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширганида, автомобиль салонида ўриндиқлар сонидан кўп миқдорда йўловчилар борлиги аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва карантин вақтида бу каби қўпол қоидабузарлик содир этиб юрган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати