Қоидабузар ҳайдовчиларга тегишли чора қўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" автомобиллари ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ушбу ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
"Ушбу видеолавҳа 2021 йил 8 ноябрь куни жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди".
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.