Қоидабузар "Жентра" ҳайдовчисига чора кўрилди
ЙПХ ходими: Автомашинани олд ойнаси тусини ўзгартириш ёки қорайтириш ҳамда шахсий автомобилга маёқчалар ўрнатиш мумкин эмаслигидан хабарингиз борми?
Ҳайдовчи: Ҳа хабарим бор. Узр ёшлик қилиб қўйдим.
Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати