"Қоидабузарлик оқибати"ни кўринг ва хулоса қилинг
Яқин кунларда республикамизнинг Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди. Ушбу кўнгилсиз ҳодисаларда йўл ҳаракати қатнашчиларининг хатолиги, белгиланган қоидаларни четлаб ўтиши асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Бу каби кўнгилсиз ҳодисалар олдини олиш мақсадида, ҳайдовчи ва пиёдаларни тартибга чақириш йўлида, Қарши шаҳар кўчалари бўйлаб техник шикастланган (пачоқланган) транспорт воситалари ортилган махсус эвакуаторлар карвони кезиб юрди.
ЙТҲ оқибатида пачоқланган автомобилларни кўрган ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчиси ўзига етарлича хулоса чиқарди. Қоидабузарлик оқибати нима билан якун топиши мумкинлигини ўз кўзлари билан кўришди. ЙҲХБ масъул ходимаи томоидан ушбу автомобиллар нима сабабдан ушбу ҳолга келгани ҳақида маълумотлар берилди. Тарғибот ва ташвиқот ишлари мобайнида кўп йиллик тажрибага эга ҳайдовчилар ҳам ўз фикрларни билдириб ўтишди.
Шу ўринда барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.