Қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "ИИБ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Видео лавҳада Оҳангарон тумани ҳудудида "NIVA 212300 55L" русумли, 01 363 VSG давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда юриб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузганлиги ҳолати акс этган.
Ҳолат ўрганилди ва "NIVA 212300 55L" русумли, 01 363 VSG давлат рақам белгили автомобиль бириктирилган ҳайдовчи О.С.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 2.450.000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.