Қоидаларнинг айрим бандлари ҳақида
Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган таниқлик белгилардан бошқа таниқлик белгиларини ўрнатиш, шунингдек, транспорт воситасининг кузови ва ойналарига турли хил ёзувлар киритиш тақиқланади, транспорт воситасининг кузовига реклама мақсадларида белгиланган тартибда ёзувлар киритиш бундан мустасно.
Шунингдек, транспорт воситаси салонидаги ва икки ёнидаги орқа томонни кўриш кўзгусига кўринишини чеклайдиган буюм, нарса ёки жиҳозлар тақилган бўлса бундай транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.