Қоидани бузган ҳайдовчи жазоланди
Ижтимоий тармоқда "Ласетти" русумли 30 901 VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги ҳолати акс этган видео лавҳа тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Ҳолат масъуллар томонидан ўрганилди ва "Ласетти" русумли 30 901 VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, жарима жазоси белгиланди.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.