Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Термизда ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабарда келтирилган фотосуратда Термиз шаҳрида ЙҲХБга тегишли бўлган "Mercedes-Benz" русумли, 75 204 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга  1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга  2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.

Ҳолат ўрганилди ва "Mercedes-Benz" русумли, 75 204 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда баённома тузилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати