Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Жиззахда давлат рақами 25 210 VSF бўлган патруль машинаси ҳайдовчиси қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳа Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Ласетти" русумли, давлат рақам белгиси 25 210 VSF бўлган автомобиль ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.