Тест режимида

Хабарлар

Қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ИИБга тегишли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

Хабарда келтирилган суратда "Нексия-3" русумли, 40 773 VSF давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди (светофорнинг қизил ишораси, шунингдек милтилловчи қизил ишораси ҳаракатланишни тақиқлайди)да белгиланган талабларни четлаб ўтганлиги ҳолати акс этган.

Ҳолат ўрганилди ва "Нексия-3" русумли, 40 773 VSF давлат рақам белгили автомобиль бириктирилган ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 2 баравари, яъни 490.000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати