Тест режимида

Хабарлар

Қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Дамас" русумли, 30 Е 880 РА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Самарқанд шаҳар, Намозгоҳ кўчасида йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди (светофорнинг қизил ишораси, шунингдек милтилловчи қизил ишораси ҳаракатланишни тақиқлайди)да белгиланган талабларни четлаб ўтганлиги ҳолати акс этган видео лавҳа тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

❗️Ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва "Дамас" русумли, 30 Е 880 РА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати