Тест режимида

Хабарлар

Оғир жиноят содир этиб, суд органларидан яшириниб юрган шахс ҳушёр ЙПХ инспектори томонидан ушланди

Жорий йилнинг 12 июнь куни ЙПХ инспектори А.Ўтамишов Янгийўл шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия 3” русумли транспорт воситасини пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бермаганлиги учун тўҳтатган. Унга чора кўриш мақсадида ҳайдовчи тўғрисида маълумотларни планшетга киритганда, 1997 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқоро Ж.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан айбланиб, Жиноий ишлар бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Қидирувдаги шаxс Янгийўл шаҳар ИИБга топширилди.